Адвокатлик фирмаси ходимлари Мижозлар уларнинг олдига қўйган ҳар бир иш ва маслага маъсулият билан ёндошади. Фирма фаолияти мижозларнинг манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида кенг қамровли ҳимоя қилишга йўналтирилган.
Адвокатлик фирмасининг моддий-техник базаси яхшиланиб бормоқда, замонавий талабларга жавоб беради ва бу эса, ўз навбатида, фирма ҳодимларига кенг қамровли масалаларни ҳал этишда, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ҳабардор бўлишга катта имкон яратади. Жиноят, фуқаролик ва хўжалик судларининг турли инстанцияларида фаолият юритаётган мутахассисларимизнинг борлиги фирмага ихтиёрий қийинчиликдаги лойиҳаларни юридик жиҳатдан самарали қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Фирма ҳодимлари фаолиятлари давомида қийин масаладаги юридик муаммоларни ечиш қобилятларини бир неча бор исбот қилишган.
Ишончмиз комилки, мижозларга хизмат кўрсатишдан тушган маблағларга эмас, балки, мижозлар билан биргаликда ривожланиш катта истиқбол ва имкониятларни очади; фуқаролик ва хўжалик ишларини юритишда мижозларнинг манфаатлари – барча нарсадан устун; жиноят ишларида эса, фирма адвокатларига ишонч билдирган гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қонунчиликда назарда тутилган барча йўллар ва воситалар билан ҳимоя қилинади.
Сифат ва малака. Биз аминмизки, хар бир ишга малакали ёндашув зарур, малкали ёндашувсиз сифатли иш бажарилиши мумкин эмас.
Садоқат. Бизнинг тасавурримизда, садоқат икки қарама қарши йўналишли йўлдир. Ишонч билдирган шасхларга садоқатли бўлмасдан туриб, улардан ҳам буни талаб қилиб бўлмайди.
Ижтимоий масъулият. Бизни ишончимиз комилки, жамиятда фаоляият кўрсатаётган хар бир ташкилот, хар бир шахс, ўзининг мувафақияти билан нафақат ўзининг харакатига, балки ушбу жамиятга ҳам миннатдор бўлиши лозим. Шу сабабли биз, фаолиятимиз давомида, ижтимоий масъулиятни зиммамизга олиб, ходимларни ва уларни ойла аъзоларини, ва жамиятимиз аъзоларини хаётини яхшилаш борасида, бизнинг фирмани қўлидан келган барча ишларни қилиб келамиз.