VIRTUS LEO адвокатлик фирмаси шараф билан шуни маълум қиладики, адвокатлик фирмалари фаолиятини бахолаш агентлиги сифатида дунё томонидан эътироф этилган The Legal 500 рейтинг агентлиги VIRTUS LEO адвокатлик фирмаси фаолиятини ўрганиб чиқиб баҳолади ва 2017 йил учун кейинги авлод ҳуқуқшунослари сифатида тавсия этди. «Ўзбекистон: юридик фирма ва етакчи ҳуқуқшунослар (http://www.legal500.com/c/uzbekistan). Бизнинг ҳуқуқшуносларимиз: Алишер К. Зайнутдинов (бошқарувчи шерик) ва Одинабону О. Абдукаххоровалар (шерик) Ўзбекистон Республикаси бўйича кейинги авлод ҳуқуқшунослари сифатида тан олиндилар.
Legal 500 ҳизматлар сифати ва хажмини эътиборга олган ҳолда, бизнинг асосий фаолиятимиз тадбиркорлик, фуқаролик ва мулкий низоларни ҳал этишга қаратилганини алоҳида қайд этиб ўтган.
Шараф билан таъкидлаб ўтишимиз жоизки, нуфузли халқаро рейтинг агентлиги бошқа Ўзбекистон Республикаси бўйича тузилган рўйхатда адвокатлик фирмалар ичида фақат бизнинг жамоани низоларни ҳал этиш соҳасидалигини қайд этиб ўтган.VIRTUS LEO адвокатлик фирмаси жамоа фаолияти ҳолис баҳолангани ва бажарилган ишлар учун Legal 500 жамоасига ўз миннатдорчилигини изҳор этади. Бизнинг жамоа юридик соҳанинг юқори стандартларига мувофиқ бўлган фаолиятини амалга оширишда давом этади.
Шу билан бир қаторда, Биз тадбиркорлик фаолияти, банк соҳасида юридик ёрдам кўрсатиш, солиқ ва божхона тартиблари каби юридик хизмат турларини янада ривожлантириш бўйича ишларни давом эттирамиз. Бундан ташқари, биз интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш фаолияти ва юридик соҳанинг бошқа турларини ўзлаштириш бўйича дадил одимлашда давом этамиз.