Yuklab olish . . .



Menyu
ФИРМА ЯНГИЛИКЛАРИ

“VIRTUS LEO Time & Billing Control” электрон бошқарув ва назорат тизими ишлаб чиқилди

2017 йилнинг январидан июлига қадар мутлақо янги бўлган “VirtusLeoTime & BillingControl” электрон бошқарув ва назорат тизими ишлаб чиқилди.

Ушбу ғоя муаллифи - фирманинг Бошқарувчи шериги Алишер Зайнутдинов. Унинг ғояси асосида “Alex Information Technology Service” МЧЖ томонидан лойиҳа техник жиҳатдан ишлаб чиқилиб, 2017 йилнинг 1 июлидан Адвакатлик фирмасининг иш фаолиятида тўлиқ жорий қилинди.

Бу электрон тизимнинг мақсади иш юритишни тўлиқ автоматлаштириш, рўйхатга олиш тизимини янада аниқлаштириш, юридик ёрдам кўрсатиш тезкорлигини ошириш ва ҳисобот учун сарфланадиган вақтни минималлаштириш натижасида Адвокатлик Фирмасининг самарадорлигини ошириш ҳисобланади.