Yuklab olish . . .



Menyu
Biz haqimizda

Qonunchilik firmasi Virtus Leo

Адвокатлик фирмаси ходимлари Мижозлар уларнинг олдига қўйган ҳар бир иш ва маслага маъсулият билан ёндошади. Фирма фаолияти мижозларнинг манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида кенг қамровли ҳимоя қилишга йўналтирилган.

Адвокатлик фирмасининг моддий-техник базаси яхшиланиб бормоқда, замонавий талабларга жавоб беради ва бу эса, ўз навбатида, фирма ҳодимларига кенг қамровли масалаларни ҳал этишда, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ҳабардор бўлишга катта имкон яратади. Жиноят, фуқаролик ва хўжалик судларининг турли инстанцияларида фаолият юритаётган мутахассисларимизнинг борлиги фирмага ихтиёрий қийинчиликдаги лойиҳаларни юридик жиҳатдан самарали қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Фирма ҳодимлари фаолиятлари давомида қийин масаладаги юридик муаммоларни ечиш қобилятларини бир неча бор исбот қилишган.

Ишончмиз комилки, мижозларга хизмат кўрсатишдан тушган маблағларга эмас, балки, мижозлар билан биргаликда ривожланиш катта истиқбол ва имкониятларни очади; фуқаролик ва хўжалик ишларини юритишда мижозларнинг манфаатлари – барча нарсадан устун; жиноят ишларида эса, фирма адвокатларига  ишонч билдирган гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қонунчиликда назарда тутилган барча йўллар ва воситалар билан ҳимоя қилинади.

Bizning qadriyatlarimiz

Сифат ва малака. Биз аминмизки, хар бир ишга малакали ёндашув зарур, малкали ёндашувсиз сифатли иш бажарилиши мумкин эмас.

Садоқат. Бизнинг тасавурримизда, садоқат икки қарама қарши йўналишли йўлдир. Ишонч билдирган шасхларга садоқатли бўлмасдан туриб, улардан ҳам буни талаб қилиб бўлмайди.

Ижтимоий масъулият. Бизни ишончимиз комилки, жамиятда фаоляият кўрсатаётган хар бир ташкилот, хар бир шахс, ўзининг мувафақияти билан нафақат ўзининг харакатига, балки ушбу жамиятга ҳам миннатдор бўлиши лозим. Шу сабабли биз, фаолиятимиз давомида, ижтимоий масъулиятни зиммамизга олиб, ходимларни ва уларни ойла аъзоларини, ва жамиятимиз аъзоларини хаётини яхшилаш борасида, бизнинг фирмани қўлидан келган барча ишларни қилиб келамиз.

Kompaniya tarixi
2017

Адвокатлик фирмасида, ишларни хисобга олиш бўйича "Virtus Leo Time billing control" дастури ишлатилиши бошланди.   

2016

Адвокатлик фирмаси томонидан бажарилаётган ишларни соат бай тарификация қилиш йўлга қўйилди. Ушбу ишни йўлга қўйиш мақсадида фирма 10 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция қилди. Адвокатлик фирмаси фаолияти кенгайиши муносабати билан, Тошкент халқаро бизнесс маркази биносидан 100 м.кв. майдонли офисни ижарага олди.

 

Фирманинг бошқарувчи шериги, Алишер К.Зайнутдинов, 2016 йил 13 августдан 3 сентбяр кунига қадар, АҚШда, ушлбу мамлакатнинг Давлат департаментининг дастури асосида малака оширди.

Virtus Leo илкбора, Legal500 халқаро рейтинг ташкилоти томонидан, ривожланиб келаётган адвокатлик тузилмалари сифатида эътироф этилиб рўйхатга киритилди.

 

Адвокатларнинг жавобгарлигини суғуртаси миқдори 75 000 АҚШ долларига етказилди.

2015

Адвокатлик фирмасини фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида, адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси сифатида қайта ташкил қилинди. Одинабону О. Абдукаххорова, адвокатлик фирмасига таъсисчи шерик сифатида қўшилди.

Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, Virtus leo Адвокатлик фирмаси адвокатларини жавобгарлиги 50 000 АҚШ долларига суғурталанди. Шу давр мубайнида 100 та юридик ёрдма бўйича шартномалар имзоланди.

2014

Адвокатлик фирмаси, корхоналарни қўшиб олиш ва бирлаштириш бўйича хизматларни кўрсата бошлади. Бир қатор корхоналарда юридик аудит хизматлари мувофақиятли амалга оширилди. Корхона офиси 45 м.кв.дан 65 м.кв.га кенгайтирилди. Йил давомида, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича 72та гартнома тузилди. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига юридик хизмат бўйича жами 37 та шартнома тузилди.

2013

Муқаддам тузилган шартномалар бўйича ишларни давом эттириш билан бир қаторда, қўшимча равишда 66 та юридик ёрдам кўрсатишга шартномалар тузилди. Юридик хизмат бўйича тузилган шартномалар, 12 та мижоз билан тузилган шартномалар узайтирилди.

2012

Адвокатлик фирмаси жамоасига, Тошкент Ислом Университетининг якунловчиси, Тошкент давлат юридик университети магистранти Одинабону О.Адбукаххорова қўшилди. Муқаддам тузилган шартномаларга қўшимча равишда 60 та шартнома тузилди, тадбиркорлик субъектларига юридик хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар сони 12тани ташкил этди.

2011

Олдинги йилга қараганда қўшимча 72 та шартнома тузилди, юридик хизмат бўйича тузилган шартномаларнинг сони 10 тани ташкил этди.

 

2010

Жиноят ишлари бўйича юридик ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда, фуқаролик ва хўжалик ишларида ишонч билдирувчи шахсларни ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ифода этиш борасида ишлар йўлга қўйилди. Шу йилдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига юридик хизмат кўрсатиш борасидаги ишлар йўлга қўйилди. Йил давомида, жами 128 та шартнома тузилди.

2009

Адвокатлик фирмаси ташкил этилган йил. Шу йилни ўзида юридик ёрдам кўрсатиш бўйича 18 та шартнома тузилган.

Bizning afzalliklarimiz

nima uchun tanlaysiz? VIRTUS LEO

МИЖОЗЛАР УЧУН ОЧИҚЛИК ВА ТЎЛОВЛАРНИ ТУРҒУН ЭМАЛИГИ

Биз мижоз учун ишлаган хар бир ишимизни рўйхатини юритамиз ва мижоз истаган вақтга хисобот тақдим қилиш имкониятимиз мавжуд. Бизнинг хизматлар бўйича тўловлар турғун эмасдир, мижозларни ўзи уларни тузади.

Билим

Сиз бизни танласангиз, билингизки, биз сизнинг манфаатингизда ишловчи малакали мутахассисларни жамлаганмиз.

НО АНЪАНАВИЙ ЁНДАШУВ

Сизга муаммони ҳал этиш йўли йўқ дейишдими. Унда сиз мизни мижозсиз. Бизни ишончимиз комилки, агар муаммо бўлса, уни ечими ҳам мавжуд. Биз, ишга фақатгина анъанавий ёндашмаймиз. Биз доимий изланишдамиз. Биз учун анъанавий ечимни йўқлиги нуқта эмас, балки изланишни давом эттириш учун туртки

Доимий суд амалиёти

Бизни мутахссислар доимий равишда суд ишларида қатнашиб келадилар. Бу эса, уларни суд амалиётидан, доимий хабар топиб туришларини англатади.